1

5 май куни Чинозда ўлдирилиб, Сирдарёга оқизиб юборилган фуқаронинг мурдаси бир ҳафтадан сўнг Қозоғистондан топилди

ЖИНОЯТ 19.05.2020, 14:08
5 май куни Чинозда ўлдирилиб, Сирдарёга оқизиб юборилган фуқаронинг мурдаси бир ҳафтадан сўнг Қозоғистондан топилди

Чинозда 45 ёшли фуқаро танишини болта билан уриб ўлдиргани аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, 2020 йил 5 май куни соат 17:00 ларда Чиноз тумани, Чинмасжид маҳалласида 1975 йилда туғилган Ф.М. маст ҳолатда таниши 1982 йилда туғилган А.Э. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Спиртли ичимлик таъсирида жанжал жиддий тус олиб, Ф.М. таниши А.Э.ни болта билан бош қисмига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиради. Шундан сўнг, қилган жинояти изини яшириш мақсадида у 2020 йил 6 май куни соат 10:30 ларда А.Э.нинг мурдасини Сирдарё дарёсига ташлаб юборган.

Бироқ, қотиллик изи очилди. 2020 йил 14 май куни А.Э.нинг мурдаси Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилояти Келес туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси қирғоғидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 18 май куни туман прокуратураси томонидан Ф.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда у ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1