1

“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида кунлик 140 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди

ИҚТИСОДИЁТ 20.05.2020, 18:05
“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида кунлик 140 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди

“Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизматининг хабарига кўра, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газконденсат конидаги 315-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, 2775-2730 метр  оралиғига фильтр туширилган.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 140 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.  

“Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган буруғулаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.  

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз”АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғулаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1