АсосийJamiyat

Коронавирусга қарши ҳамма мажбурий эмланадими?

'Коронавирусга қарши ҳамма мажбурий эмланадими?'ning rasmi

Жаҳон тиббиёт ассоциацияси (WMA) раиси Франк Ульрих Монтгомери коронавирусга қарши мажбурий вакцинацияни ёқлаб чиқди.

«Мен қизамиққа қарши мажбурий вакцинация тарафдори бўлганман. Ҳозир ҳам мажбурий вакцинацияни ёқлайман», — деган у «Funke» нашрига.

Монтгомерининг сўзларига кўра, эмлашни хоҳламаган кишилар коронавирусни юқтириб олишса, соғлиги кўтармаганлиги учун вакцинация ололмаган одамларга хавф солади. «Шу боис биз иложи борича кўпроқ одамларни эмлатишимиз зарур», — дея таъкидлаган мутахассис. 

Биринчи навбатда, ногиронлар ва қариялар уйида яшовчиларни, шунингдек, ушбу муассаса ходимларини эмлатиш даркор.

    Бошқа янгиликлар