АсосийЖАМИЯТ

Сайҳунободда 18 ёшли қизга қўлланган жарима бекор қилинди

Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида 18 ёшли қизга нисбатан чиқарилган маъмурий жазо бекор қилинди.

'Сайҳунободда 18 ёшли қизга қўлланган жарима бекор қилинди'ning rasmi

Сирдарё вилояти суди матбуот хизмати маълум қилишича, аввал Жиноят ишлари бўйича Сайҳунобод туман судининг 2026 йил 28 июль куниги қарори билан Г.И. (2008 йилда туғилган) майда безорилик ҳуқуқбузарлигини содир этган деб топилиб, унга Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима тайинланган эди.

Мазкур қарор устидан Г.И. томонидан берилган шикоят Сирдарё вилояти судининг апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилди.

Апелляция суди биринчи инстанция қарорини бекор қилди. Суд хулосасига кўра, Г.И.нинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик ҳодисаси мавжуд эмаслиги сабабли маъмурий иш унга нисбатан тугатилди.

Шунингдек, апелляция инстанцияси томонидан мазкур маъмурий иш бўйича суриштирув ҳаракатларини амалга оширган ички ишлар органи профилактика инспектори ҳамда Жиноят ишлари бўйича Сайҳунобод туман судининг тергов судьясига нисбатан тегишли тақдимномалар киритилди.

    Бошқа янгиликлар

    Сайҳунободда 18 ёшли қизга қўлланган жарима бекор қилинди - Darakchi.uz