Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати томонидан берилган тезкор маълумотга кўра, ёмғирлар сабаб қуйидаги ҳудудларда хавфли гидрометеорологик ҳолатлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;
Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Мутасаддилар тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда мазкур ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли борлиги огоҳлантирилди.






