АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда уйдан мажбурий чиқариб юборилганлик ҳақидаги мурожаат ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Р. Паянов ва бошқалар ўзларига тегишли бўлган уйдан мажбурий равишда чиқариб юборилгани ҳақида мурожаат йўллади.

'Тошкентда уйдан мажбурий чиқариб юборилганлик ҳақидаги мурожаат ўрганилмоқда'ning rasmi

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, ҳолат жойига чиққан ҳолда мурожаат муаллифлари ҳамда “MEGA LOGISTICS SERVICE” МЧЖ вакиллари иштирокида кўриб чиқилган. Шунингдек, тегишли шахслардан тушунтириш ва аризалар қабул қилинган.

Қайд этилишича, ушбу мурожаат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ўрганиш натижалари бўйича қонунчилик доирасида тегишли қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда уйдан мажбурий чиқариб юборилганлик ҳақидаги мурожаат ўрганилмоқда - Darakchi.uz