Нима учун Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги реклама тақиқланди?

МАДАНИЯТ 25.05.2020, 21:55
Нима учун Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги реклама тақиқланди?

Реклама харидорларнинг эътиборини тортувчи муҳим воситадир. Айниқса, унда дунёдаги машҳур спортчилар иштирок этса, бу жуда яхши натижа беради. Таниқли спортчиларнинг реклама роликларида иштирок этиши истеъмолчилар ишончини тез қозонади, уларни руҳлантиради, деб ёзмоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги расмий сайти.

Телевизор экранлари ва ижтимоий тармоқларда Ҳабиб Нурмагомедов ва Шаҳрам Ғиёсов иштирок этган реклама роликлари намойиш этилди. Ва улар “ажойиб” ичимликларнинг “сеҳрли” хусусиятларини реклама қилишди. Уларнинг таъкидлашларича, энергетик ичимликлар инсон танасига енгиллик, ҳаётийлик, куч-қувват ва чексиз энергия беради. Аммо...

Спорчиларнинг энергетик ичимликлар рекламасида иштирок этишлари тўғрими? Энергетик ичимликлардан фойдаланиш ўспирин ва ёшлар организми учун зарарли эмасми? Ўзбекистон Республикасининг Қонунида бу ҳақда нима дейилган?

Энергетик ичимлик нима ўзи?

“Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, энегетик ичимликлар – бу 150 мг/л дан ошадиган кофеинни ўз ичига олган ичимликлар бўлиб, уларда организм учун зарарли моддалар сезиларли даражада кўпдир. 

Қандай истеъмол қилган маъқул?

Мутахассислар исботлаганидек, битта коктейлдаги кофеин миқдори кунлик дозадан ошиб кетади. Ва кунига икки ёки уч қутидан истеъмол қилиш инсон танаси, айниқса, ўспирин ва ёшлар учун хавфлидир. Энегетик қувватнинг ҳаддан ортиқ дозаси уйқусизлик ва асабийликни кучайтиради. Бундай ичимликларни  ичган одамнинг қон босими ошиб, юрак уриши тезлашади.  

“Реклама тўғрисида”ги қонун 22-1моддаси “Энергетик ичимликлар рекламаси” билан тўлдирилган. Бундан буён энергетик ичимликларни реклама қилишда бундай ичимликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилишнинг хавфлилиги тўғрисида огоҳлантириш, шунингдек, ушбу ичимликни истеъмол қилиши мумкин бўлмаган одамлар тўғрисида маълумотлар қайд этилиши керак.    

Қонунга кўра тақиқланган ҳолатлар:

- 7:00 дан 22:00 гача телевизор ва радиода энергетик ичимликлар рекламаси;

- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ўртасида энергетик ичимликлар намуналарини бепул тарқатиш;

- агар ичимлик номи, савдо белгиси ёки тасвиридан фойдаланилса, ҳомийлик тадбирлари;

 - сотиш, шу жумладан, тарқатиш;

- энергетик ичимликлар рекламасини болалар ва ўспиринлар учун мўлжалланган оммавий ахборот  воситаларида, шунингдек, тиббий, спорт ва таълим муассасаларида реклама қилиш.

Таъкидлаш жоизки, вояга етмаганлар ўртасида энергетик ичимликлар тарқалишини чеклаш бўйича чора-тадбирлар тегишли қонун лойиҳаси шаклида муҳокама учун киритилди. Шундан сўнг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, жорий йилнинг 11 апрелида кучга кирган “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”, “Реклама тўғрисида” қонунларига тегишли ўзгатиришлар киритилди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1