1

Монополияга қарши кураш қўмитаси импорт бензин нархига акциз солиғини оширишни мақсадга мувофиқ эмас, деб топди

ИҚТИСОДИЁТ 27.05.2020, 09:21
Монополияга қарши кураш қўмитаси импорт бензин нархига акциз солиғини оширишни мақсадга мувофиқ эмас, деб топди

Аввалроқ, “Ўзбекнефтегаз” АИ-80, АИ-91 ва АИ-92 тоифасидаги бензин импортига акциз солиғини 5% (фоиз)дан 20% (фоиз)га оширишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан билдирилган таклифи билан кенг муҳокама қилинмоқда.

Ушбу масала юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдирди. Хусусан:

"2020 йилга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефтни қайта ишлаш корхоналарида бир қатор имтиёз ва преференциялар қўлланиб келинган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан берилган шарт-шароитлар шунинг жумласидандир.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш бўйича тадбиркорлик субъектларга тенг шароитлар яратилди. Монопол корхона ҳисобланган Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари 2020 йилнинг май ойидан нархни шакллантириш бўйича қўлланиб келинган чекловлардан озод этилди. Эндиликда нархлар биржа савдоларида талаб ва таклифдан келиб чиқиб шакллана бошлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан импорт нефть маҳсулотларининг акциз солиғини оширилиши бўйича Энергетика вазирлигига киритилган таклиф етарлича иқтисодий асослантирилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси соғлом рақобат муҳитининг таъминланиши ва истеъмолчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда акциз солиғини оширилиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.

Шуни таъкидлаш жоизки, маҳсулотни импортига акциз солиғини белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши лозим. Кенгаш мазкур масалани кўриб чиққан тақдирда, Қўмита юқоридаги позицияси билан иштирок этади ва ҳимоя қилади", дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1