my5
all

“Angry Birds” компьютер ўйини асосчиси Питер Вестербака билан ҳамкорлик ўрнатилди

HI-TECH 28.05.2020, 19:08
474
“Angry Birds” компьютер ўйини асосчиси Питер Вестербака билан ҳамкорлик ўрнатилди

Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси ташаббуси билан Финляндиянинг Rovio компаниясининг маркетинг бўйича директори, ёшлар ўртасида машҳур бўлган “Angry Birds” компьютер ўйинининг яратувчиларидан бири ва Европадаги энг йирик “Slush” инновацион форумининг асосчиси Питер Вестербака билан Инновацион стартап ва акселерация лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича видеоконференция бўлиб ўтди. Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул вакиллари, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчиси этди.

П. Вестербака ўз тажрибаси ва стартапларни танлаш жараёнида Финляндия тажрибаси билан ўртоқлашди. Шунингдек, у компьютер ўйинларни яратиш ва уларни жаҳон бозорида тарғиб қилишнинг нозик жиҳатлари ҳақида гапирди. “Angry Birds”дан ташқари яна 50 дан ортиқ ўйинлар яратган П. Вестербака Rovio компаниясининг бизнесни ривожлантириш ва “Angry Birds” маркетинги ва брендинги учун масъулдир.

Онлайн учрашувда Питер Вестербака билан доимий алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистон ва Финляндия университетлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди. 

Бундан ташқари, бизнес-менторлар, сармоядорлар ва тадбиркорларни бирлаштирувчи "Slush" тадбиркорлик ҳаракатида Ўзбекистонлик ёш тадбиркорларнинг иштирок этиш ва стартапларни яратиш ва кенгайтириш соҳасидаги билимларни ва замонавий бизнес кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган “Slush Academy” дастурларида Ўзбекистонлик ёш тадбиркорларнинг иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

 Финляндия илғор тажрибаси асосида ўзбек стартаплар учун ҳамкорликдаги акселерация дастурларини, жумладан стартапларни ривожлантириш тизимини ўрганиш учун Ўзбекистонлик ёш тадбиркорларни Финляндияга таништирув сафарини ташкил этиш, ҳамда инновациялар ва инновацион корхоналарни бошқариш соҳасидаги материаллар ва дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Питер Вестербака 2020 йил февраль ойида Ўзбекистонга қилган ташрифини юқори баҳолаб, юртимизда инновацион стартапларга қизиқувчи кўп сонли иқтидорли ёшлар борлигини мамнуният билан эслади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49