АсосийДунё

Пандемия сабаб дунёда қанча одам очарчиликка юз тутиши прогноз қилинди

БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат Дастури огоҳлантиришича, Covid-19 пандемияси миллий иқтисодиётлар...

'Пандемия сабаб дунёда қанча одам очарчиликка юз тутиши прогноз қилинди'ning rasmi

БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат Дастури огоҳлантиришича, Covid-19 пандемияси миллий иқтисодиётларга етказаётган зарар оқибатида 13,7 миллион одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекиши мумкин, дея ёзди Янги Ўзбекистон нашри.

Аҳолини иш билан таъминлаш даражаси кундан-кунга тушиб кетар экан, турли етишмовчиликлар келиб чиқаверади. БМТ Жаҳон Озиқ-овқат Дастурининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги пайтда 3,4 миллион одам озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда. 2020 йил якунигача бу кўрсаткич тўрт баробар ошиши мумкин.

Айниқса муҳожирлар хавф остида.  Колумбия, Эквадор, Перудаги ижтимоий  танглик оқибатида чорасиз муҳожирлар сони 540 мингдан 1 миллионга қадар кўпайиши мумкин.

БМТ Жаҳон Озиқ-овқат Дастури мактаблар ёпилгани учун тушлик қилолмаётган болаларга эътибор қаратмоқда ва ўзи шундоқ ҳам қашшоқ минтақаларда бошланаётган пандемиянинг осоратлари жуда оғир бўлишидан ҳавотир олмоқда.  
 

    Бошқа янгиликлар