1

Банклар "кредит таътиллари"ни узайтирадими?

ИҚТИСОДИЁТ 29.05.2020, 13:32
Банклар "кредит таътиллари"ни узайтирадими?

Апрель ойи бошида барча тижорат банклари жисмоний шахслар учун "кредит таътиллари" эълон қилган эди. Аксарият банкларда мазкур таътиллар 2 ой муддатга берилган бўлиб, 1 июнда ўз ниҳоясига етади. Бироқ, республика бўйича умумий карантин шартлари ҳали ўз кучида эканлигини, аксарият мижозлар ҳанузгача ўз одатий даромад манбаига эга бўла олмаётганликлари сабабли мазкур масала бўйича саволлар кўпаймоқда.

Фикримизча, банклар бу борада ҳам ўз қарорларини расмий эълон қилиб қўйиши зарур. Масалан, "Капиталбанк" АТБ мазкур "кредит таътилларини" яна 3 ойга (июнь-август ойларига) узайтирганини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, узайтирилган давр учун ҳам кредит фоизлари ҳисобланиб борилади.

Бошқа тижорат банкларида ҳам шу каби қарорлар қабул қилинса, маълумот бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1