АсосийIqtisodiyot

Сергели туманида Қашқадарё фермерлари маҳсулот олиб келиб сотадиган савдо жойи очилди

'Сергели туманида Қашқадарё фермерлари маҳсулот олиб келиб сотадиган савдо жойи очилди'ning rasmi

Сергели туманига Қашқадарё вилояти бириктирилиб, вилоят фермерлари ўз маҳсулотини олиб келиб сотадиган савдо жойи очилди. Бу ҳақда Президент.уз хабар берди.

Давлатимиз раҳбари «Ташаббус» маҳалласи ҳудудидаги ана шундай савдо шохобчасини кўздан кечирди.

➖ Фермерларнинг маҳсулот олиб келишига ёрдам бериб, эмин-эркин сотишига шароит яратилса, Тошкентда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини 15-20 фоиз тушириш мумкин. Маҳсулотлар арзон ва сифатлилиги халқимизга, доимий мижозлар борлиги деҳқонларга ҳам қулай бўлади. Энди бошқа туманларга ҳам муайян вилоятларни бириктириб, маҳаллаларда шундай ихчам, совутгичли шохобчаларни ташкил этиш зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар