Ўзбекистоннинг йирик киностудиялари бирлашиб, янги ассоциацияга асос солишди

МАДАНИЯТ 31.05.2020, 14:16
Ўзбекистоннинг йирик киностудиялари бирлашиб, янги ассоциацияга асос солишди

Мамлакатимизнинг 10 та йирик киностудиялари «Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси»ни ташкил этишди. 

Ассоциация жорий йилнинг 26 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ассоциация аъзолари бўлган киностудиялар ва ижодий жамоалар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, кинематография соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш, кино ишлаб чиқарувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш кабилар унинг мақсадлари сирасига киради.

Шунингдек, ассоциация таъсисчилари​ миллий манфаатларга мос келадиган сифатли кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда кинематографияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда давлат бошқарув органларига таклифлар киритиш, миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш кино ишлаб чиқарувчиларни тарбиялаш ва уларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш каби вазифаларни амалга ошириш ниятида. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин «Ўзбекистон анимация студиялари ассоциацияси» ташкил этилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1