1

ОАВ: Бош вазир Абдулла Арипов Сўх чегарасидаги ҳодиса юзасидан Қирғизистон бош вазири билан учрашади

СИЁСАТ 01.06.2020, 09:55
ОАВ: Бош вазир Абдулла Арипов  Сўх чегарасидаги ҳодиса юзасидан Қирғизистон бош вазири билан учрашади

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари (ио бош вазир) Кубатбек Боронов билан учрашади. Бу ҳақда "Кaktus.media" сайти ёзмоқда.

Учрашувда чегарадаги Чашма булоғи олдида юз берган ҳодиса муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳар икки давлат фуқаролари ўртасида можаро юзага келди. Буни ДХХ Чегара қўшинлари шундай изоҳлади:

"Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Сўх туманидаги Чашма булоғи ёнидан ўтган Қирғизистон билан чегара ҳудудида ўзбек ва қирғизлар ўртасида низо келиб чиққан. Юзага келган вазиятни бартараф этиш учун чегара ҳудудида ҳар икки давлатнинг маҳаллий ҳокимликларидан келган масъул шахслар ўртасида учрашув бўлиб ўтди"

Қайд этилишича, ҳозирда вазият назорат остида. Можаронинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1