1

“Ипотека-банк” жисмоний шахслар учун кредит тўловлари таътил муддатини яна икки ойга узайтирди

ИҚТИСОДИЁТ 01.06.2020, 17:51
“Ипотека-банк” жисмоний шахслар учун кредит тўловлари таътил муддатини яна икки ойга узайтирди

“Ипотека-банк” АТИБ 2020 йилнинг 1 апрелига қадар жисмоний шахсларга ажратилган кредит (овердрафт, муаммоли кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича берилган таътил муддатини яна икки ой муддатга узайтирилишини маълум қилади.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг июн–июл ойларига тўғри келадиган асосий қарз тўловлари тўлов жадвалининг охирги 2 (икки) ойига тақсимланган ҳолда кўчирилди.

Таътил даврида кредит тўловлари ҳамда фоизларини ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада белгиланган пеня ва жарима тўловлари ҳисобланмайди.

Аммо бу фоиз мажбуриятларидан озод қилмайди.  

Кредит тўловларини тўлаш учун банкнинг «Ipoteka mobile» иловаси ҳамда бошқа мобил иловалардан фойдаланишингиз мумкин. Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамига  78-150-11-22 қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1