Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 20–22 м/с гача етиши, шунингдек, чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг тўзонлари юзага келиши эҳтимоли бор.
Синоптиклар прогнозига кўра, кечқурун пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +33…+35 даража атрофида бўлади.






