my5
all

Испания 2021 йилгача бир марталик елим идишларни тақиқлашни режалаштирмоқда

ДУНЁ 03.06.2020, 13:21
392
Испания 2021 йилгача бир марталик елим идишларни тақиқлашни режалаштирмоқда

2023 йилдан бошлаб эса бундай идишларга қўшимча солиқ жорий қилинади.

Сешанба куни Вазирлар кенгаши мажлисида шундай қарорга келинди. Ушбу мажлисда чиқиндилар бўйича қонун лойиҳаси тасдиқланди.

«2021 йилдан бошлаб бир марта ишлатиладиган елим идишларга чеклов жорий қилинади. Елим материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналар чиқиндиларини қайта ишлаш билан шуғулланади. Қонун лойиҳаси бир марта фойдаланиладиган елим қадоқлар учун солиқ жорий қилинишини кўзда тутади», — дейди ҳукумат бош вазирининг биринчи ўринбосари, экология масалалари бўйича вазир Тереса Рибера.

Солиқ аввал бошда ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар ва харидорлар учун жорий қилинади, 2023 йилдан бошлаб эса, солиқ барча истеъмолчилар, жумладан, чакана савдода елим идишларда ичимликлар ва таомлар сотиб олаётган харидорларга ҳам солинади.

Ҳукуматнинг режасига кўра, 2026 йилга келиб елим идишлар сотуви 2022 йил билан таққослаганда 50 фоизга, 2030 йилга келиб эса, 70 фоизга тушиши керак. Риберанинг таъкидлашича, ҳукумат кўраётган чоралар елим идишларда ичимлик суви истеъмолини камайтиришга қаратилган. Кафе ва ресторанларга мижозларга кран сувини стакан ёки кўзачаларда бепул бериш мажбурияти юкланади.

Қонун лойиҳаси шунингдек, буюмнинг аввалдан режалаштирилган тез адо бўлишига чек қўйиш ва узоқ ишлайдиган электр товарлар, текстиль ва мебель маҳсулотлари, қадоқлар, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни рағбатлантиришни ҳам назарда тутади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42