Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна қуролли келишмовчилик бўлиб ўтди. Хабар қилинишича, бугун тунда, 2 июндан 3 июнга ўтар кечаси Боткент туманининг Эки-Таш ҳудудидан ўтган чегарада ўқотар қурол ишлатилган. Тожикистон томонидан номаълум шахслар Қирғизистон фуқаросининг машинаси томон ов қуролидан ўқ узган.
Бу вақтда қирғизистонлик эркак Ўш-Исфана йўлида ҳаракатланиб кетаётган бўлган. У яраланди ва айни вақтда касалхонада даволанмоқда. Ҳодиса жойида милиция ходимлари иш олиб боряпти. Чегара хизмати томонидан хабар қилинишича, ҳозирги вақтда вазият барқарор.
Қирғизистон чегарасида яна можаро. Бу сафар ўқ ҳам узилган
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна қуролли келишмовчилик бўлиб ўтди. Хабар қилинишича,...






