1

“Ўзбекнефтгаз” мотор мойлари ва антифриз ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

ИҚТИСОДИЁТ 04.06.2020, 16:56
“Ўзбекнефтгаз” мотор мойлари ва антифриз ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси ва топшириғига биноан, Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғи “UNG Petro корхонаси юқори сифатли мотор мойларини, антифриз ва автомобиллар учун бошқа керак бўлувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати маълум қилди. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ушбу корхона фаолиятини янада ривожлантириш ва истеъмолчиларга хизмат қилиш турини кенгайтириш мақсадида юқори сифатли мотор мойлари, антифриз ва бошқа шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Корхона раҳбари Мирзоҳид Мусаевнинг маълум қилишича, хориждан импорт қилинган, хусусан Германия, Хитой ва бошқа давлатлардан импорт қилинган присадкаларни қўшиш орқали европа стандартларига жавоб берувчи мотор мойлари тайёрланмоқда.

“UNG Petro” корхонаси шунингдек, антифриз маҳсулотини ҳам сотувга чиқармоқда.

Ушбу маҳсулотлар асосан Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида ва улар ҳудудида жойлашган мотор мойларини алмаштириш шохобчалари орқали жорий йилнинг 9 июнь санасидан бошлаб сотувга чиқарилади.

 


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1