my5
all

"Ўзбекнефтгаз" барча АЁҚШларига маҳаллий "Евро – 4" ва "Евро – 5" дизель ёқилғисини сотувга чиқарди

ИҚТИСОДИЁТ 05.06.2020, 17:44
706
"Ўзбекнефтгаз" барча АЁҚШларига маҳаллий "Евро – 4" ва "Евро – 5" дизель ёқилғисини сотувга чиқарди

"Ўзбекнефтгаз": “UNG Petro” корхонасининг барча автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали маҳаллий "Евро – 4" ва "Евро – 5" дизель ёқилғиси сотувга чиқарилди.  Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

"Ўзбекнефтегаз" АЖ томонидан Ўзбекистон тарихида илк марта "Евро – 4" ва "Евро – 5" юқори сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлиги ҳақида хабар берилган эди.

"Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғиси двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эгадир.

Ушбу маркадаги дизель ёқилғиси бугундан эътиборан, "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли "UNG Petro" корхонасининг Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали ҳам сотувга ҳам чиқарилди.

Корхона чакана савдо орқали кунлик 60 тонна миқдоридаги "Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғисини сотишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамизки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг босқичма-босқич модернизация қилиниши натижасида ва Франциянинг "Axens" компанияси мутахассислари иштирокида тегишли реакторга янги каталитик тизим ўрнатилган ва 2020 йилнинг 30 март кунидан “Евро – 4” ва “Евро – 5” синфидаги экологик тоза дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49