АсосийЖАМИЯТ

Ходимида коронавирус аниқланган "Равнақбанк" ёпилди. Бошқа ходимлар ҳам текширилмоқда

"Равнақбанк" ходимида коронавирус аниқлангани тўғрисида аввал хабар берган эдик. Мазкур ба...

'Ходимида коронавирус аниқланган "Равнақбанк" ёпилди. Бошқа ходимлар ҳам текширилмоқда'ning rasmi

"Равнақбанк" ходимида коронавирус аниқлангани тўғрисида аввал хабар берган эдик. Мазкур банк ахборот хизмати ушбу ҳолат тафсилотларини маълум қилди.

Хабарда айтилишича 2020 йилнинг 8-июнида, душанба куни, соат 10:00 да банк ходимида CОВИД-19 коронавирус инфексияси мавжудлигига шубҳа қилингани маълум бўлган.

Ҳозирда бу ходим тиббий назорат остига олинган ва банкнинг бошқа барча ходимлари ҳам коронавирус инфекциясига текширилмоқда.

Ҳолатлар ва текширув натижалари аниқланмагунча, банк вақтинча мижозларни қабул қилишни тўхтатади, аммо ўз ишини онлайн равишда давом эттиради.

"Ушбу ҳолат банкимиз фаолиятига таъсир этмаслигига аминмиз ва тез орада карантин талабларига риоя қилган ҳолда банкимиз хизмат кўрсатишда давом этади", дейилади мурожаатда.

    Бошқа янгиликлар