АсосийИқтисодиёт

Қашқадарёда 2700 метр чуқурликдан таббий газ ва газ конденцати олинадиган қудуқ очилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Ойдин” конидаги 1...

'Қашқадарёда 2700 метр чуқурликдан таббий газ ва газ конденцати олинадиган қудуқ очилди'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Ойдин” конидаги 11-сонли қудуқда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди, дея хабар бермоқда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.  

Ушбу қудуқда 2760-2699 м оралиққа цемент кўприги ўрнатилиб, сув йўлларини тўсиш ишлари амалга оширилиб, қудуқга 2616-2699 м интерваллар оралиғига фильтр туширилди.  

Натижада қудуқдан кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденцати қазиб чиқарилишига эришилди, дейилади жамият хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар