1

“Unicorns” лойиҳаси орқали андижонлик ёшларнинг стартаплари учун 2 миллиард сўм ажратилади

HI-TECH 13.06.2020, 12:10
“Unicorns” лойиҳаси орқали андижонлик ёшларнинг стартаплари учун 2 миллиард сўм ажратилади

Андижон шаҳридаги янги қурилган “Рақамли шаҳар”да(Digital city) ёш тадбиркорлар ва стартапчиларини қўллаб-қувватловчи “Unicorns” лойиҳасига старт берилди. Мазкур лойиҳада андижонлик ёшларнинг бизнес  лойиҳалари ва стартаплари қабул қилиниб, энг саралари молиялаштирилади. Лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил май ойида Андижон вилоятига ташрифида киритилган таклиф асосида амалга оширилмоқда.

Очилиш тадбирида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасиижрочи директори Хайрулла Сатторов, “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази” раҳбари Ориан Меҳрож Рашидов,  Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши раиси Ойбек Йўлдашев,  "Лойиҳалар бошқаруви маркази" раҳбари Улуғбек Исматовва андижонлик ёш тадбиркорлар, стартапчилар қатнашди. 

Тадбирда дастлаб, “Unicorns” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ва “Рақамли шаҳар” раҳбарияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви тузилди. 

—Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси  ва Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган  “Unicorns” лойиҳаси янги бизнес ва стартапларни амалга оширишга қаратилган, дейди Улуғбек Исматов. —        Лойиҳанинг асосий мақсади  эса Ўзбекистондаги тадбиркорлик ва стартапларни ривожлантириш ҳамда 1 млрддоллар қийматга эга стартаплар яратилишига эришишдир.

Тадбир давомида маълум қилинишича, лойиҳанинг илк босқичини амалга ошириш учун 2 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган. Асосий ишчи ҳудуд сифатида эса Андижон вилояти танланган. Лойиҳа стартига бағишланган очилиш тадбирини кўплаб кузатувчилар  “Zoom” иловаси орқали ҳам онлайн тарзда кузатиб боришди. 

Маълумот учун, “Unicorns” лойиҳасида 35 ёшгача бўлган Андижон вилоятининг барча ëш тадбиркорлари ва стартапчилари қатнашишлари мумкин. У уч босқичда олиб борилади. I босқичда 10 июньдан 10 июльга қадар  https://unicorns.uz веб сайти орқали  аризалар қабул қилинади. II  босқичда эса 10 июльдан 10 августгача   лойиҳалар сараланади. Якуний босқичда танлаб олинган энг сара лойиҳаларни амалга ошириш устида иш бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1