АсосийIqtisodiyot

Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг Давлат қарзи қанча эканлигини маълум қилди

'Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг Давлат қарзи қанча эканлигини маълум қилди'ning rasmi

Молия вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Республикасининг Давлат қарзи ҳолати ва динамикасини тақдим қилди.

2020 йил 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 18,2 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 31,3 фоизни ташкил этди.

Хусусан, И чоракда давлат ташқи қарзи 0,5 млрд. АҚШ долларига ёки йил бошига нисбатан 2,9 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 16,11 млрд. АҚШ долларига ёки ЯИМга нисбатан 27,7 фоизга етди.

Шундан:

- Ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз - 10,9 млрд. АҚШ доллари;

- Ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,2 млрд. АҚШ доллари.

Давлат ички қарзи 20,01 трлн. сўмни (2,1 млрд. АҚШ доллари) ёки ЯИМга нисбатан 3,6 фоизни ташкил этди.

Шундан:

- Ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз – 1,7 трлн. сўм (0,2 млрд. АҚШ доллари);

- Ҳукумат кафолатлаган ички қарз – 18,3 трлн. сўм (1,9 млрд. АҚШ доллари).

    Бошқа янгиликлар