Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда. Брифингда иштирок этаётган "Даракчи" нашри мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар қилишича, тадбирда абитуриентларни имтиҳонларга кириш жараёнида текшириш масаласига ҳам тўхтанилди.
"Биз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан келишув қиляпмиз. Барибир текширамиз. Бошқа илож йўқ. Телефонни олиб кириб кираётган абитуриентни аниқловчи механизм яратилади. Телефон олиб кирмоқчи бўлганларга керак бўлса, бу йил ҳам, кейинги йил ҳам имтиҳонга кирмайдиган қиламиз", - Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда мухбир.
Мавзуга доир: Жорий йилда қайси тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида грант асосида квота ажратилгани маълум бўлди
Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари қайси санада бошланиши аниқ бўлди.
Магистратурага қабул бўйича ҳужжат топшириш шартлари ва имтиҳон кунлари маълум қилинди.






