Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда. Брифингда иштирок этаётган "Даракчи" нашри мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар қилишича, бу йил тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда экан.
“Дастлаб 5 августдан бошламоқчи эдик, лекин кейинчалик бор имкониятларимизни ишга солиб, тестларни 1 августдан бошлашга қарор қилдик”, - деган Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.
Мавзуга доир: Жорий йилда қайси тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида грант асосида квота ажратилгани маълум бўлди