Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда. Брифингда иштирок этаётган "Даракчи" нашри мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар қилишича, бу йил магистратура босқичига қабул бўйича ҳам янгиликлар эълон қилинган.
Унга кўра магистратура босқичи учун:
⁃ Ҳужжатлар magistr.edu.uz портали орқали фақат онлайн қабул қилинади, ОТМга келмайди;
⁃ Ҳужжатлар қабул қилиш 1 июлдан бошланиб, 30 июлгача давом этади;
⁃ Имтиҳонлар 3-15 август кунлари ўтказилади.
Мавзуга доир: Жорий йилда қайси тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида грант асосида квота ажратилгани маълум бўлди
Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари қайси санада бошланиши аниқ бўлди