АсосийЖАМИЯТ

Жорий йилда қайси тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида грант асосида квота ажратилгани маълум бўлди

Айни пайтда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги янги ўқув йили қабул жараёни...

'Жорий йилда қайси тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида грант асосида квота ажратилгани маълум бўлди'ning rasmi

Айни пайтда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда. 

Брифингда иштирок этаётган "Даракчи" нашри мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, жорий йилда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида давлат гранти асосида квота ажратилади:

* Ногиронлиги бўлган шахслар учун - 2799 та  ўрин;

* Ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган шахслар - 1175 та ўрин;

* Ҳарбийларнинг фарзандлари учун - 1175 та ўрин;

* Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун - 705 та ўрин;

* Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун - 1400 та ўрин;

* Ижтимоий кам таъминланган тоифадаги хотин-қизлар учун - 940 та ўрин;

* Сўх туманида яшовчи битирувчилар - 500 та ўрин.

Маълум қилинишича, имтиёзли шартларда давлат гранти асосида жами 8694та ўрин ажратилмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 5 мингга яқин эди. 

    Бошқа янгиликлар