Олимлар вирусни ўлдира олиши мумкин бўлган ниқоб яратишди. Нархи 1 доллар

HI-TECH 17.06.2020, 18:25
Олимлар вирусни ўлдира олиши мумкин бўлган ниқоб яратишди. Нархи 1 доллар

Исроиллик тадқиқотчилар бир неча марта фойдаланса бўладиган тиббий ниқоб яратишди. Эътиборлиси, ушбу ниқоб ўзини-ўзи дизинфекция қилиши мумкин экан. Бу ҳақда Ўзрепорт нашри ёзмоқда. 

Олимларнинг маълум қилишича, улар яратган инновация мобил қурилмани қувватловчи ускуна ёрдамида ўзидан паст даражадаги иссиқликни таратади. 10 ватт қувватликдаги куч 65-70 даражадаги иссиқликни бера олади, ушбу ҳарорат эса вирусни ўлдириш учун етарли.

Тиббий ниқоб УСБ порт билан жихозланган. Қувватлантирувчи ускунага уланганидан сўнг карбон толалар аста-секинлик билан қизишни бошлайди. Вирусни ўлдириш учун ниқобни 30 дақиқа давомида тақиш лозим.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, улар яратган тиббий ниқоб экологик тоза маҳсулотдир. 2020 йилда дунё бўйлаб беш миллиардга яқин тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилди. Уларнинг экологияга таъсири эса ҳавотирли.

Инновациянинг нархи $1 доллар атрофида бўлиши таҳмин қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1