my5
all

Ўзбек гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина 45 ёшга тўлди

СПОРТ 19.06.2020, 21:14
447
Ўзбек гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина 45 ёшга тўлди

Чусовитина Оксана Александровна 1975 йил 19 июнь куни Бухоро шаҳрида туғилган. Жаҳонда спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган спортчи (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016). 1992 йил Барселонада ўтган Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби, 3 карра жаҳон чемпиони.

МОҚ ахборот хизмати маълум қилишича О.Чусовитина таяниб сакраш, эркин машқ ва параллель тўсинларда бир неча мураккаб элементлар муаллифи. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, фаолиятини якунламасдан туриб, гимнастиканинг ривожига қўшган ҳиссаси учун Халқаро гимнастика шон-шараф залидан ўрин олган ягона спортчи, шунингдек, спорт гимнастикасида Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этгани учун “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган.

 Токио-2020 Олимпия ўйинлари Чусовитина учун фаолиятидаги саккизинчи Олимпиада бўлади.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42