my5
all

Ироқлик афсонавий футболчи коронавирусдан вафот этди

СПОРТ 23.06.2020, 00:29
1008
Ироқлик афсонавий футболчи коронавирусдан вафот этди

Осиёнинг энг яхши футболчиларидан бири, ироқлик спортчи Аҳмад Ради 57 ёшида коронавирус асорати туфайли вафот этди. Бу ҳақда Aljazeera манбасига таяниб Yuz.uz хабар бермоқда.

Радида коронавирус борлиги аниқлангач, у 13 июнь куни Боғдоддаги касалхонага ётқизилади. 18-июнь куни унинг аҳволи яхшиланади ва унга касалхонадан уйга қайтишга рухсат берилади.

Аммо уйда спортчининг  тоби қочади ва яна касалхонага қайтиб келади. Уни дўстлари самолётда  Иорданияга жўнатмоқчи эдилар, аммо улгуришолмади. 21 июнь куни у ҳаётдан кўз юмди.

 Аҳмад Ради ўз касбий фаолиятини 1982 йилда Бағдоднинг  "Аль-Завраа" клубида бошлаган. Шунингдек, у Бағдоднинг “Ал-Рашид” ва Қатарнинг “Ал-Вакра” жамоаларида ҳам тўп сурган. У беш марта Ироқ чемпионлигида ғолиб бўлган ва Қатар чемпионатида моҳир тўпурар бўлган.

У Ироқ учун 121 та ўйин ўтказди ва 62 та гол урди. У 1986 йилда Ироқ терма жамоасининг ягона голи муаллифи бўлган. Жаҳон чемпионатида Ироқ билан икки марта Араб давлатлари кубогини, шунингдек, Пан-Араб ўйинлари ва Форс кўрфази кубогини ютган. 1988 йилда Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Осиёнинг ХХ асрнинг энг яхши футболчилари рўйхатида 9-ўринни эгаллади.

Ради мураббий сифатида Ироқнинг Ал-Шорта, Ал-Қува, Ал-Завра жамоалари билан ҳамкорлик қилди. Ироқ ёшлар терма жамоасига мураббийлик қилган.

Ироқда 30 мингга яқин коронавирус ҳолати қайд этилган, 1100 киши вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42