1

Маданият ходимларининг янги маошлари эълон қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 24.06.2020, 16:53
Маданият ходимларининг янги маошлари эълон қилинди

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди, дея хабар берди Маданият вазирлиги Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, артист, ижодий ва бошқа ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорлари ўртача 45%га оширилди. Ўша пайтда меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларини инобатга олган ҳолда ходимларнинг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий лавозим маошлари тасдиқланди.

2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1,07 бараварга ёки 7%га оширилди. Тегишинча, қуйидагиларнинг маошлари худди шу тарзда индексация қилинди:

театрлар ва циркларнинг маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлари;

театрлар артист ходимлари;

концерт ташкилотлари ва саройлари (театр-концерт саройи) маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлар;

концерт ташкилотлари, мусиқа ва рақс жамоалари, шунингдек цирклардаги артист ходимлари;

ҳайвонот боғи ходимлари;

давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлардаги маъмурий-бошқарув ходимлари, шунингдек ижодий ходимлари ва мутахассислари;

маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий бошқарув, ижодий ва бошқа ходимлари ходимлари;

маданият марказлари ходимлари.

Айрим муассасалар ва ходимлар тоифаси кесимидаги оширувчи коэффициентлар ўзгаришсиз қолдирилди. Иш берувчилар-бюджет муассасаларига янги рақамларни ҳисобга олиб ўз ходимларининг иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўлаш топширилди.  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2020 йилдан кучга кирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1