my5
all

Ўзбекистонда илк бор ўпкани вентиляция қилувчи аппаратлар ишлаб чиқарилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 24.06.2020, 19:54
520
Ўзбекистонда илк бор ўпкани вентиляция қилувчи аппаратлар ишлаб чиқарилмоқда

"Технополис Москва" АИЗ (алоҳида иқтисодий зона) резидент-компанияси Ўзбекистондаги биринчи ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратини ишлаб чиқарди. Бу ҳақда yuz.uz ёзмоқда.

Бу ҳақда “Москва” шаҳар ахборот агентлигига технополиснинг матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда биринчи ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати жорий йилнинг июнь ойида ишлаб чиқарилганди. Ушбу юқори технологик тиббий асбоб-ускунани "Технополис Москва" алоҳида иқтисодий зона резидент-компанияси ва "Chirana Asia" бренди остида Тошкент шаҳри «Яшнобод» инновацион технопарки таркибига кирувчи “Хирана+” томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

— Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси кўмагида ва ҳамкорлигида ЎСШ ва анестезия аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли мажмуа қурилишини тезлаштиришга ҳаракат қилдик. 2020 йил август ойида Ўзбекистон Республикасининг биринчи шахслари иштирокида заводни очиш ва олдига бутун Марказий Осиё минтақасида стратегик аҳамиятга эга бўлиш мақсади қўйилган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, сунъий вентиляция ва анестезик нафас олиш қурилмаларидан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш ва ўқув марказини ташкил этиш режалаштирилган. Компания ушбу ноёб ишлаб чиқаришга 8 миллион АҚШ долларидан кўпроқ инвестиция киритади ва 100 га яқин иш ўринларини яратади", — дейди "Хирана +" компанияси бош директори Василий Шимко.

Йил охирига келиб, заводда 100 га яқин ЎСШ аппаратини ишлаб чиқарилади. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажми йилига 500 та ЎСШ ва 500 та анестезия аппаратлари даражасига кўтарилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонда сотилади.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42