25

Apple iPhone SE телефонига суратни янада сифатли қайта ишлаш имконини берадиган процессор ўрнатди

HI-TECH 25.06.2020, 13:37
455
Apple iPhone SE телефонига суратни янада сифатли қайта ишлаш имконини берадиган процессор ўрнатди

Қурилманинг дисплейи унинг қолган «ака-укалари»га қараганда кичикроқ – 4,7 дюймни ташкил қилади. Яъни, ушбу гаджетни бир қўлда ушлаш, бошқариш нисбатан қулай ва осон.

Қурилманинг дизайнига келадиган бўлсак, у ташқи кўринишидан  iPhone 6 ни эсга солади. Аппле эски моделдаги телефон ишлаб чиқарибдида, деманг! iPhone СE iPhone 6 га ўхшаб кетса-да, уларни ўзаро солиштирсангиз, яққол фарқни хис қиласиз. Телефоннинг орқа панелида бир дона, аммо ўта сифатли суратга олувчи кучли камера жойлашган. Шунингдек, унда А13 Bionic chip  – энг сўнгги процессор ўрнатилган. Бу суратни янада сифатли қайта ишлаш имконини яратади.

Мураккаб ўйин ишқибозлари учун ушбу телефоннинг батареяси бироз муаммо туғдириши мумкин. Аккумулятор кучи 1821 mAs.ni ташкил қилади. Яъни, телефоннинг бир марта тўлдирилган қуввати ўртача 4-5 соатга етади. Қурилманинг қувватланиш муддати 2-2,5 соатни ташкил қилади.

Телефонда Face ID (телефон қулфини инсон юз шакли орқали очиш) функцияси мавжуд эмас. Унинг ўрнини эски ва қадрдон функция – Touch ID тўлдирган. Қурилма ортиқча намлик ва чанг-ғубордан ҳимоя функциясига  ҳам эга. Уни бемалол қўлга олиб, ҳатто совун билан ювишингиз ҳам мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91