my5
all

Россиянинг яна бир клубида 6 нафар футболчида коронавирус аниқланди

СПОРТ 26.06.2020, 22:40
523
Россиянинг яна бир клубида 6 нафар футболчида коронавирус аниқланди

Россиянинг «Оренбург» клуби жамоа футболчилари ва ходимларида коронавирус аниқланганлигини расман эълон қилди.

«Оренбург» клубида ўтказилган навбатдаги тест натижаларига кўра, клубнинг 8 нафар аъзоси – 6 нафар футболчи ва 2 нафар ходимнинг коронавирус инфекциясини юқтирганлиги аниқланди», - дейилади клубнинг «Твиттер»даги расмий саҳифасида.

Қайд этилишича, 23-турдаги «Локомотив» — «Оренбург» ўйини олдидан ўтказилган барча тест натижалари манфий чиққан.

Маълумот учун, «Оренбург» навбатдаги учрашувни 27 июнь куни «Краснодар»га қарши ўтказиши лозим. Краснодарликларнинг сўнгги турдаги ўйини ҳам «Динамо» футболчисида коронавирус аниқлангани боис, қолдирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ростов», «Динамо» ва «Уфа» клубларида ҳам коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42