my5
all

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

СПОРТ 27.06.2020, 13:35
479
Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) 24 июль куни профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда боксчининг ўзи GoSport.uz (https://t.me/gosportuz) нашрига маълум қилди.

Шу мақсадда Бектемир Мелиқўзиев 28 июнь куни Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича ҳаракатланувчи чартер рейсдаги самолётда АҚШга учиб кетади ва ўша ерда машғулотларни давом эттиради.

24 июль куни Оскар Де Ла Ҳойя раҳбарлигидаги Golden Boy промоутерлик компанияси мухлисларсиз ўтадиган бокс оқшоми ташкил этади ва унда Мелиқўзиев ҳам рингга кўтарилиши режалаштирилган. Ҳозирча Бектемирга ким рақиб бўлиши аниқ эмас.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42