1

Қирғизистонда барча давлат хизматчилари масофадан ишлашга ўтказилди

ДУНЁ 29.06.2020, 18:42
Қирғизистонда барча давлат хизматчилари масофадан ишлашга ўтказилди

Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони кўпайиб бормоқда, аммо фавқулодда ҳолат эълон қилишга ҳожат йўқ. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев брифингда маълум қилди, дея ёзмоқда 24.kg.

Унинг сўзларига кўра, бундай қарор Бош вазир Қубатбек Боронов билан учрашувда қабул қилинган.

«Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарига маълум чоралар кўриш тўғрисида кўрсатма берилди. Хусусан, давлат хизматчиларининг ишини масофадан туриб таъминлаш. Шунингдек, Ўш ва Бишкек шаҳар ҳокимларига бозор ва савдо марказлари устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий маъмурлар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориши керак ", деди Мадамин Каратаев.

Айни пайтга қадар Қирғизистонда 4 минг 204 кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1