Францияда озиқ-овқат маҳсулотларини этикетлаш тўғрисида янги қонун қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, ҳайвон маҳсулотларига тегишли атамаларни ўсимлик маҳсулотларига қўллаш тақиқланади.
Эндиликда, "Сабзавотли бифштекс" каби атамалар учун жарималар белгиланади. Қонун муаллифларининг изоҳ беришича, табиий гўшт аналогларини ишлаб чиқарувчилар учун чекловлар маҳсулот таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг ошкоралигини оширади.
Европа Вегетарианлик Иттифоқи (ЕВИ) вакиллари мазкур қонун ташаббусига қарши чиқишган. Уларнинг фикрича, ҳужжат мутлақо тескари таъсир кўрсатади: қонун аниқлик киритмайди, балки "гўшт истеъмол қилувчилар" ва "вегетарианлар"ни чалғитади.






