АсосийSport

Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашевни қувиб ўтди.

'Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашевни қувиб ўтди.'ning rasmi

WBA июль ойи учун профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди, дея ёзмоқда Go Sport.

Унга кўра, супер енгил вазнда (-63,5 кг) рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (9-0,7 КО) бир поғона юқорилаб, Шоҳжаҳон Эргашевни (18-0, 16 КО) қувиб ўтишга муввафақ бўлди. Шоҳ бу сафар рейтинг 7-ўриндан жой олди.

Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазнда Исроил Мадримов 2-ўрини сақлаб қолган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев эса супер ўрта (-76,2 кг) вазнда 14-ўринда қолган. Ярим оғир вазнда (-79,4 кг) Рустам Тўлаганов 15- поғонада бормоқда.

Муроджон Аҳмадалиев иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазнда WBA ва IBF йўналишлари чемпиони сифатида қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар