АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда Isuzu D-Max пикаплари негизида тез ёрдам машиналари ишлаб чиқарилади

'Ўзбекистонда Isuzu D-Max пикаплари негизида тез ёрдам машиналари ишлаб чиқарилади'ning rasmi

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Isuzu D-Max пикаплари негизида тез тиббий ёрдам машиналари тайёрланади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси маълум қилди.

Хабар берилишича, SamAvto заводида ишлаб чиқарилаётган машиналар қатори Isuzu D-Max негизидаги янги тез тиббий ёрдам автомобиль модели билан тўлдирилди.

Компаниянинг таъкидлашича, ушбу автомобиль мазкур муҳим фаолият учун айни муддао ҳисобланади, машина ўз хусусиятлари ҳамда ишончлилиги ва тежамкорлиги билан ажралиб туради.

Ушбу автомобиль тиббиётнинг айнан зарур бўлган йўналишига қараб, талаб ва кўрсатмаларга мувофиқ қўшимча ускуналар билан жиҳозланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар