1

Покистон Ташқи ишлар вазири коронавирус юқтирди

ДУНЁ 04.07.2020, 13:59
Покистон Ташқи ишлар вазири коронавирус юқтирди

Ўтган жума куни Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший коронавирус инфекциясини юқтирганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Бу ҳақда юз.уз ёзмоқда.

“Бугун мен ҳароратим бироз ошганини ҳис қилдим ва шу заҳотиёқ уйда карантинни бошладим. COVID-19 га тест топширдим ва таҳлил мусбат натижа берди. Оллоҳнинг инояти билан ўзимни кучли ва бақувват ҳис қиляпман. Ҳукумат олдидаги ўз вазифаларимни уйдан туриб бажаришда давом этаман. Илтимос, мени дуо қилинглар”, Ташқи ишлар вазирининг Твиттердаги сўзларини келтиради Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Покистонда 223 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 4,5 мингдан ортиқ инсон вафот этган.

Бугунгача Покистон Миллий Ассамблеяси спикери Асад Қайсер, Синд вилояти губернатори Имрон Исмоил, Покистон Халқ партияси раҳбари Саид Ғани ва Темир йўллар вазири Шайх Рашидга COVID-19 ни юқтиргани аниқланган эди. Уларнинг барчаси буткул соғайиб кетди, дея аниқлик киритмоқда “Новости” ахборот агентлиги.

Шунингдек, мамлакатда коронавирусга чалинган бир қатор сиёсатчилар ушбу касалликдан вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1