1

Ҳабиб Нурмагомедов отасини сўнгги манзилга кузатди

ДУНЁ 04.07.2020, 14:28
Ҳабиб Нурмагомедов отасини сўнгги манзилга кузатди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов коронавирусдан вафот этгани ҳақда хабар берган эдик. 

Бугун таниқли мураббий  сўнгги манзилга кузатилди. У ўзининг она шаҳри  — Кироваул қишлоғида дафн этилди. Жанозада марҳумнинг энг яқинлари иштирок этди.  

Нурмагомедовнинг оиласига Россия президенти Владимир Путин  ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедовнинг азалий рақиби  Конор Макгрегор ҳам Абдулманап Нурмагомедовнинг вафоти муносабати билан таъзия  билдирди.

«Ота, мураббий ва спорт фидойиси вафот этди. Ҳамдардлик билдираман, алвидо Абдулманап Нурмагомедов», — дея ёзиб қолдирган Макгрегор Twitter’даги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Мураббий самбо бўйича 18 нафар жаҳон чемпионини тарбиялаб, «Гиннеснинг рекордлар» китобига кирган эди. Ва унинг асосий ютуғи UFC чемпиони, фарзанди Ҳабиб эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1