1

Тожикистонда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар қанча жарима тўлайди?

ДУНЁ 04.07.2020, 18:55
Тожикистонда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар қанча жарима тўлайди?

Бугун, 4 июль куни Президент Эмомали Раҳмон илгари мамлакат парламенти палаталари томонидан қабул қилинган бир қатор қонунларга киритилган тузатишларни имзолади, деб хабар беради “Дунё” Ахборот агентлиги.

Хабар берилишича, Тожикистон Республикаси Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Унда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидаларни, шу жумладан карантинни чекловчи чоралар талабларини бузган шахсларга нисбатан жиноий жазо кўзда тутилган. 

Эндиликда жамоат жойларида ҳимоя ниқобини тақмаган фуқароларга нисбатан 116 сомонийдан 290 сомонийгача (бу 11,6 дан 29 АҚШ долларигача тўғри келади) жарима қўлланилади.

Шунингдек, ОАВларда коронавирус пандемияси тўғрисида ёлғон маълумот тарқатган жисмоний шахслар 580 сомонийдан (тақрибан 58 доллар атрофида), юридик шахслар эса – 11, 6 минг сомонийгача (1160 доллар) жаримага тортилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, 3 июль куни Тожикистонда COVID-19 билан касалланганлар  сони 6108 кишига етган. Шундан 4762 нафари (77,9%) соғайган, 52 бемор вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1