25

IBF'нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди: ўзбекистонликлар нечанчи ўринда?

СПОРТ 06.07.2020, 10:19
838
IBF'нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди: ўзбекистонликлар нечанчи ўринда?

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп усталарининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Olamsport.com'нинг маълум қилишича, ушбу рейтингдан ўзбекистонлик уч нафар боксчи ўрин олган.

Янгиланган рейтингда иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек, WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев олтинчи ўринда қолган. Ушбу вазнда чемпионлик камари Жош Тейлорга тегишли.

Яримўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса аввалгидек 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун асосий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари Эррол Спенсга тегишли.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91