1

ЖССТ гуруҳи келиб кетгач Туркманистон Президенти таътилга чиқди

ДУНЁ 07.07.2020, 16:12
ЖССТ гуруҳи келиб кетгач Туркманистон Президенти таътилга чиқди

Аниқ манба маълумотига таяниб Ferganaagenci.newz ёзишича, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 6 июл куни таътилга чиқди. Президент таътилни "мамлакатнинг курорт марказларидан бири”да ўтказмоқда.

Ўтган ҳафта Вазирлар Маҳкамасининг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида давлат раҳбари ҳукумат аъзоларига 7 июлдан 6 августгача навбатдаги меҳнат таътилини беришини, бу вақт ҳукумат аъзолари ҳам маҳаллий дам олиш масканларида таътилни ўтказиши мумкинлигини маълум қилганди. 

"Давлат раҳбари бўш вақтини илмий фаолият ва ижоднинг барча турлари, шу жумладан, янги адабий асарлар устида ишлаш, мусиқа билан шуғулланишга бағишлайди.

Туркманистон раҳбари дам олиш кунларини  энг севимли машғулотларидан бўлган Ахалтеке отларида сайр қилиш,  велосипедда учиш ва спорт автоуловларида пойгага чиқиш билан ўтказади", деб ёзмоқда ОАВ.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1