1

Чиллаки тарвузлар Россияга экспорт қилинмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 07.07.2020, 17:49
Чиллаки тарвузлар Россияга экспорт қилинмоқда

Қашқадарёда сариқ мағиз тарвуз етиштирилаётгани ҳақидаги гаплар қулоғимизга чалинганди. 

Маълум бўлишича, Голландия нави бўлган бу сариқ тарвузлар жорий мавсумда “Sunny Land Export” масъулияти чекланган жамияти томонидан етиштирилган. Айни пайтда Қашқадарёнинг чиллаки S1 деб номланган сариқ мағзли тарвузларининг ҳосили пишиб етилган. Дастлаб узилган тарвузлар Россияга экспорт қилинган. Ҳафта сўнгида эса маҳаллий бозорларга чиқарилиши ҳам мўлжалланган. Тадбиркор сариқ тарвузнинг килосини 3,5-4,5 минг сўмдан сотмоқчи.  Бу ҳақда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси ҳудудий бўлимлар кординатори Дилшод Менглиев хабар берди.

Голландия нави бўлган бу сариқ тарвузлар нафақат кўриниши балки маззаси билан ҳам оддий тарвуздан фарқ қилади. Шираси камроқ ва цитрус мевалар оиласига ўхшаш. Таъми аънанасга яқин.

Рига ва Россиялик импортчилар талабига мувофиқ экиб етиштирилган ушбу полиз экинлари, оддийсига қараганда тезпишар. Деҳқонлар одатий тарвузларнинг ҳосилини 90 кун кутишса, бу нав 65 кунда тайёр бўлади. Бундан ташқари алоҳида ўғитлар билан озуқалантиришни талаб қилади ва оддийсига нисбатан кам суғорилади. Мазкур чиллаки S1 сариқ тарвузлар килогграми хорижга 55 центдан экспорт қилинди. Кейинги партия Рига учун ҳозирланмоқда. Шу ҳафта сўнгига қадар бундай ноодатий тарвузлар маҳаллий бозорларимизга килогграми ўртача 3,5-4,5 минг сўмдан чиқарилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1