1

Россияда даромади 15 минг рублдан паст бўлганлар 45 фоизга етди

ДУНЁ 08.07.2020, 10:35
Россияда даромади 15 минг рублдан паст бўлганлар 45 фоизга етди

Ўртача ойлик даромади 15 минг рублдан кам бўлган россияликлар сони коронавирус пандемияси даврида 38,1 фоиздан 44,6 фоизгача ўсган. Шунингдек, 5 минг рублдан кам даромад оладиганлар сони ҳам ошган. Бу ҳақда “Росгосстрах жизнь” компанияси ва “Перспектива” маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларида маълум қилинган, деб ёзади Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий телеграм канали. 

Ёзилишича, жорий йилнинг февралидан июнига қадар ойига 15 минг рублдан кўпроқ даромад топадиганлар 61,8 фоиздан 55,3 фоизгача, 25 минг рублдан юқори даромадга эга фуқаролар 36,2 фоиздан 27,1 фоизгача пасайган.

Аксарият россияликлар (36,5%) 5000 дан 15 000 рублгача даромад эвазига кун кўрмоқда.

Пандемия инқирози оқибатида истеъмолчиларнинг даромадлари пасайиши сабабли эски буюмларга (second hand) талаб 1,4 баробарга ортган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1