АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар қатор фаолият турлари тўхтатилади

'Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар қатор фаолият турлари тўхтатилади'ning rasmi

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

* парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

* буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;  

* спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;  

* ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

*умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

*санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.

    Бошқа янгиликлар