1

Хитойда бир суткада 4 кишида коронавирус аниқланди

ДУНЁ 10.07.2020, 11:31
Хитойда бир суткада 4 кишида коронавирус аниқланди

Хитойда сўнгги суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 4 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 3 та ҳолат аниқланди, беморларнинг 19 нафари соғайди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб.

Қайд этилишича, аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг барчаси четдан юқтирилган.

Мамлакатда умумий ҳисобда 83 585 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 78 690 нафари соғайган, 4634 нафар бемор COVID-19 қурбонига айланган. Касалхонада 342 киши даволанишда қолмоқда.

Шунингдек, Хитойда касаллик белгисиз ўтаётган 6 та ҳолат аниқланган. Шундай кишиларнинг яна 112 нафари кузатувда бўлиб турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1