АсосийSavol-javob

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар рўйхатдан ўтган жойларидан эмас, балки яшаш жойига қараб юборилиши мумкинми?

'Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар рўйхатдан ўтган жойларидан эмас, балки яшаш жойига қараб юборилиши мумкинми?'ning rasmi

Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга  Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати жавоб берди:

Савол: Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар рўйхатдан ўтган жойларидан эмас, балки яшаш жойига қараб юборилиши мумкинми? Мисол учун, мени июль ойининг ўрталарида муддатли ҳарбий хизматга чақиришган. Ўзим Тошкентда яшайман ва ишлайман, лекин рўйхат бўйича Қарши шаҳриданман. Карантин даврида бу жуда қулай бўлган бўларди. Шу билан бирга, вирусни юқтириб олиш хавфи ҳам камаярди?

Жавоб: "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар, шу жумладан, вақтинча рўйхатда турган, чақирилувчилар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлиши шарт. Муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтамаган ва ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилиш ёшидаги фуқаролар, шунингдек доимий турар жойидан вақтинча бошқа жойга жўнаб кетган ва ўша ерда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилувчилар турар жойларидаги мудофаа ишлари органларида ҳозир бўлиши шарт”, — дея белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, чақирув ёшидаги фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилиш учун доимий ёки вақтинчалик рўйхатда бўлишлари лозим.

    Бошқа янгиликлар